Ўзбекистон | 07:27 / 09.08.2023
5935
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда KIA машинасидан 48 ўрамдаги гиёҳванд моддалар ва аптека наркотиклари топилди 

Жорий йилнинг 28 июль куни Сергели тумани Янги Сергели кўчасида туман ИИО ФМБ Тезкор-қидирув хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан махсус профилактика тадбири ўтказилган.

Фото: ИИББ

Тадбир давомида 36 ёшли эркак бошқарувидаги KIA K-5 русумли автомашина тўхтатилган. Автомобил холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автоулов салонида 48 дона изолента ўрамида оқ рангли кукунсимон модда ва 20 дона “Регопен” таблеткалари ҳамда 6 та “Зардекс” капсуласи борлиги аниқланди. Гумонланувчи яқин орадаги ИИБга олиб келинган.

Суҳбат давомида фуқаро ушбу ишни Telegram мессенжери орқали топганини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид