Учта вилоятга янги прокурорлар тайинланди
Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларида янги прокурорлар иш бошлади. Андижон вилояти прокурори аввалроқ Тошкент вилоятига прокурор бўлиб келганди, Самарқанд вилояти прокурори бош прокурорга ўринбосар бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғига асосан учта вилоятга янги прокурорлар тайинланди.
Адлия катта маслаҳатчиси Умирбек Муҳаммадович Мадраҳимов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У.Мадраҳимовтайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
- Наманган вилоятига 2022 йил февралидан буён Бектош Сойипов прокурор қилганди. У март ойида Қашқадарё вилоятига прокурор бўлиб ўтганди.
Адлия катта маслаҳатчиси Маруфхон Мақсудович Хўжаев Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
М.Хўжаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
- 2022 йил январидан Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Сирожиддин Эшқувватов август ойи бошида Тошкент вилояти прокурори лавозимига ўтказилганди.
Шунингдек, адлия катта маслаҳатчиси Муродқосим Ҳамзаевич Эшназаров Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
М.Эшназаров тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
- Самарқанд вилоятига 2022 йил февралидан буён Жаҳонгир Ҳотамов прокурорлик қилаётганди. У бош прокурорга ўринбосарликка ўтмоқда.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024