Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ банки ва Осиё тараққиёт банки “яшил молиялаштириш” бўйича ҳамкорлик битимини имзолади

Халқ банки ва Осиё тараққиёт банки ўртасида “яшил молиялаштириш” ташаббусларини қўллаб-қувватлаш техник кўмаги доирасида ҳамкорлик битими имзоланди.

Мазкур битим Халқ банкида энергия тежовчи технологиялар, банкнинг узоқ муддатли стратегиясига мос келадиган "яшил молиялаштириш маҳсулотлари"ни жорий этишга қаратилган. Шу билан бир қаторда, “яшил молиялаштириш" учун молиявий ресурсларни сафарбар қилишда банкнинг институционал салоҳиятини ошириш ҳам мақсад қилинган.

Халқ банкининг узоқ муддатли стратегиясида мамлакатда барқарор "яшил молиялаш" тизимини жорий қилиш ва бу билан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг энергия тежовчи технологияларга инвестиция қилиш орқали уларнинг экологик муаммоларни бартараф этишдаги ҳиссасини ошириш белгиланган.
Осиё тараққиёт банки бу мақсадга эришиш дастурини ишлаб чиқиш ва лойиҳани жорий қилишда Халқ банкига ҳар томонлама кўмак беради.
Алоқа маркази: 71 2102002 | 1106
Реклама
Мавзуга оид
08:52 / 12.05.2025
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 23 та янги лойиҳа амалга оширилади
14:00 / 20.04.2025
Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди
20:43 / 28.02.2025
Қўқонда банк ходимлари моддий ёрдам ва нафақа пулларини ўзлаштириб юборди
14:43 / 20.12.2024