Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилишга доир имтиёзлар қандай натижа бермоқда?
Соҳада хусусий сектор улуши 80 фоизга етказилган.
2022 йилда Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 189-сон фармони билан маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи санитар тозалаш корхоналарига қатор имтиёзлар тақдим этилди.
«Таъкидлаш жоизки, ушбу преференциялар тақдим этилиши турли қийинчиликлар таъсиридан чиқиб кета олмаётган соҳа корхоналари учун айни муддао бўлиб хизмат қилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари раислигида ташкил этилган тендер комиссиялари томонидан очиқ тендерларда иштирок этган ва давлат-хусусий шериклик битимини имзолаш ҳуқуқини қўлга киритиб, ғолиб бўлган барча тадбиркорлар бир қанча ижтимоий ва иқтисодий имтиёзларга эга бўлишди», дейилади Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Фармон ижроси юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида қуйидаги ютуқларга эришилди:
- 126 та туман-шаҳарларда хизмат кўрсатиб келаётган хусусий шериклар – тадбиркорлик субъектлари томонидан 67 та давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳалари ишга туширилди;
- соҳада хусусий сектор улуши 80 фоизга етказилди;
- хизмат кўрсатиш билан қамров даражаси ДХШ лойиҳалари амалга оширилган ҳудудларда 98 фоизга ошди;
- хизмат кўрсатиш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 36 фоизга ортди ва 66,1 млрд сўмни (2021 йил март ойида 48,7 млрд сўм), мажбурий тўловларни ундириш даражаси эса 38 фоизга ортиб, 50,5 млрд сўмни (2021 йил март ойида 35,8 млрд сўм) ташкил қилди ва бу кўрсаткичлар ўсишда давом этмоқда;
- бугунга қадар 174,3 млрд сўм хусусий инвестиция маблағлари жалб этилган.
ДХШ лойиҳалари доирасида имзоланган битимларга мувофиқ хусусий шериклар томонидан жами 1261 млрд сўмлик инвестиция киритиш ҳисобига 1129 та чиқинди ташиш махсус техникаси ва 7827 та чиқинди контейнери харид қилиш, 1017 та чиқинди йиғиш шохобчаси, 72 та қайта юклаш станцияси, 60 та саралаш ва 49 та қайта ишлаш заводларини қуриш назарда тутилган.
«Шу ўринда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни бошқаришда ташаббус кўрсатаётган хусусий сектордаги санитар тозалаш корхоналари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатлар билан яқиндан таништириш, ютуқ ва камчиликларни ўртоқлашиш учун ҳамкорликка доим тайёр эканлигини маълум қилади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
23:00 / 04.11.2024
“Афсус, виждон иссиқхонада ўсмайди" - Шерзодхон Қудратхўжанинг пости эътирозларга сабаб бўлди
10:56 / 03.11.2024