Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеулда Ўзбекистон ва Корея ректорлари форуми ўтказилади
Корея Республикаси Таълим вазирлиги Глобал таълим сиёсати бўлими директори Ли Хеджин ҳамда Халқаро ҳамкорлик таълим бўлими директор ўринбосари Чан Ёнхи билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Музокарада икки давлат ўртасидаги таълим соҳасида эришилган келишувлар ҳамда амалга оширилган ва оширилаётган тадбирлар, жумладан, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги 2-ректорлар форумини Сеулда ўтказиш, мамлакатда таҳсил олаётган талабалар учун керакли шарт-шароитлар яратиш ва алмашинув дастурларини фаоллаштириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Жорий йил 20-21 сентябрь кунлари Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган «Глобал таълим ва инновациялар саммитига» (GEIS) Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштироки юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур тадбир бутун дунё бўйлаб инновацион таълим тажрибаларини алмашиш ва таълимнинг рақамли трансформацияси бўйича ҳамкорлик қилишни мақсад қилган.
Мавзуга оид
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
22:57 / 05.05.2025
Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига янги ректор тайинланди
09:33 / 04.04.2025
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди
10:29 / 24.03.2025