Тошкент метрополитенининг ерусти йўли бекатларига ном берилди
Ҳукумат қарори билан Тошкент ерусти метросининг жами 19 та бекати рақамлар билан эмас, алоҳида номлар билан аталадиган бўлди. Берилган номлар орасида «Технопарк», «Тузел», «Роҳат», «Чоштепа», «Ўзгариш» кабилари ҳам бор.
9 август куни қабул қилинган 349-сонли ҳукумат қарори билан Тошкент метрополитени «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» ерусти метро ҳалқа йўлининг 19 та бекатига ном берилди.
Эндиликда «Дўстлик – Қўйлиқ» йўналишининг 14 та, «Чилонзор» йўлининг «Олмазор – Сергели» йўналишидаги 5 та бекати қуйидаги номлар билан аталади.
Маълумот учун, декабр ойида Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан geonom.tashkent.uz сайти ишга туширилиб, у орқали пойтахт метросининг янги қурилган 19 та бекатига ном танлаш бўйича аҳоли таклифларини йиғиш бошланганди.
19 декабрда жараён якунланиб, 2 мингга яқин таклифлар махсус ишчи гуруҳ томонидан сараланиб, ҳар битта бекат учун учтадан ном саралаб олинган.
Маълумотларга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги таниқли олимлар, тарихчилар, филологлар, топонимистлар ва бошқа соҳа мутахассис-экспертлари, ОАВ вакиллари, блогерлардан иборат ишчи гуруҳ «Географик объектлар номлари тўғрисида»ги қонун талаблари асосида ҳамда давлат тилида топонимлар ёзилиши белгиланган қоидаларига мувофиқ, келиб тушган таклифлардан ҳар бир бекат учун энг мос номни танлаб олган.
Кейинроқ 4-18 апрел кунларида бекат номлари учун овоз бериш ҳам бўлиб ўтди. Метро бекатлари номлари бўйича ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, Транспорт вазирлигига тегишли таклифларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни Вазирлар Маҳкамасига қарор қабул қилиш учун киритишга тақдим этилиши белгиланганди.
Мавзуга оид
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024