Ўзбекистон | 10:11 / 10.08.2023
7475
2 дақиқада ўқилади

Юнусобод ҳокимлиги лифтда икки киши қамалиб қолиши воқеаси бўйича тушунтириш берди     

15 кун олдин ўрнатилган мазкур лифт ҳали синов муддатини ўтаётгани сабабли хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниясига топширилмаган бўлган.

Фото: Юнусобод тумани ҳокимлиги

Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари масъуллари билан биргаликда тумандаги 5-марказ 74-уйда икки киши лифтда қамалиб қолгани билан боғлиқ ҳолатни ўрганди.

Ўрганиш давомида 7 август куни соат 17:14 да тумандаги 5-марказ, 74-уй лифти ичида икки киши борлигида очилмай қолгани аниқланган. Улар дастлаб, ушбу лифтни ишлаб чиқарган компанияга телефон қилган. Компания масъуллари лифтга хизмат кўрсатмаслигини билдирган.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ФВБ марказий диспетчерлик марказига алоқага чиқишган. Ҳокимлик матбуот хизмати хабарига кўра, шундан сўнг беш дақиқа ичида фуқаролар лифтдан чиқариб олинган.

«Мазкур лифт уйга 15 кун аввал ўрнатилган бўлиб, ҳозирги кунда синов муддатини ўтаётгани сабабли хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниясига топширилмаган.

Лифт бошқарув сервис компаниясига топширилганидан сўнг хизмат кўрсатиш бўйича БСК билан шартнома имзоланади. Ўрнатилган ҳар бир лифтнинг кириш пештоқига хизмат кўрсатувчи ва қутқарув хизмати телефон рақамлари ёзиб қўйилгани маълум бўлди», дейилади ҳокимлик расмий муносабатида.

Kun.uz олдинроқ Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 5-марказ 74-уйда икки киши лифтда қамалиб қолгани ҳамда лифтни ишлаб чиқарган компания колл-марказига қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрашгани, аммо оператор бепул хизмат кўрсатилмаслигини билдиргани ҳақида хабар берганди

Мавзуга оид