Ўзбекистон | 20:33 / 11.08.2023
19842
1 дақиқада ўқилади

1-синф ўқувчилари учун «Президент совғаси»ни мактабларга юбориш бошланди 

Унинг таркиби 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат. 

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги

2023/2024 ўқув йилида 1-синфга бориши режалаштирилган 733 мингга яқин бола учун «Президент совғаси»ни ҳудудларга етказиш бошланди. 

Унинг таркиби 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат: ўқувчи сумкаси, 12 дона дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли қалам, 2 дона оддий қалам, пластилин, елим, 2 дона ўчирғич. 

«Президент совғаси» 25 августга қадар Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади. 

Мавзуга оид