Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 кун давомида 12 та фестивал: Knauf қурувчилар кунини нишонлашга таклиф этади
KNAUF компанияси Қурувчилар куни муносабати билан Ўзбекистоннинг 12 та шаҳрида стрит-фестивалларни ташкил этмоқда. Байрам ҳудудларига кириш ва барча тадбирларда қатнашиш бепул бўлади. Тошкентдаги фестивалда “Чилонзордаги турар жой” номли сурат асосидаги 8 метрли улкан инсталляция фонида театрлаштирилган чиқишлар қилинади.
13 августда Ўзбекистонда KNAUF компанияси томонидан Қурувчилар куни шарафига стрит-фестиваллар старт олади. Тошкентда бошланадиган тадбирлар Ўзбекистоннинг жами 12 та шаҳрини қамраб олади.
Компаниянинг маълум қилишича, боғлар, майдонлар, савдо марказларида ўтказиладиган фестивалларга кириш ҳамма учун очиқ, барча тадбирлар бепул бўлади.
“Қурувчилар куни муносабати билан катта халқ сайлини ташкил этиш – Ўзбекистондаги KNAUF компаниясининг яхши анъаналаридан бири. Биз қурувчилар ва усталар билан ишлаймиз ва ишчи касбларни оммалаштириш ҳамда жамиятда уларнинг обрўсини ошириш қанчалик муҳим эканини биламиз.
Фестивал шиори – “GoKo‘chaga!” – бу мониторлар ортида унутилаётган жонли, инсоний мулоқотга чорловдир. Компютер, телевизор ва гаджетларни бир оқшом бўлса ҳам, четга суринг. KNAUF билан Қурувчилар кунини нишонлаш учун келинг”, – дейди Ўзбекистондаги KNAUF корхоналари раҳбари Дмитрий Дерипалко.


Фестиваллар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Гипс ҳайкалчани танлаб, ўз қўлингиз билан бўяш – фестивал жажжи меҳмонларининг севимли машғулоти.
- Ғайриоддий фотоҳудудда оилавий ёки дўстлар даврасида суратга тушиш.
- Деворларга суратлар чизиш, бу сафар мумкин бўлади.
- Дўстлар билан баскетбол ўйнаш: ким кўпроқ очко йиғади?
- Кўча ўйинларида болаликни ёдга олиш: ланка, арқон сакраш, классик ўйинлар ўйнашга тайёрмисиз?
- Рақс бўйича маҳорат сабоқларида ғайрат-шижоатга тўлиш.
Қурувчилар куни шарафига ўтказилаётган фестивалларда аниматорлар болаларга ҳаво шарлари ва сувенирлар ҳадя этади. Ёши катта меҳмонларни совринли танловлар кутади.


Фестиваллар Тошкентда бошланади
Қурувчилар кунига бағишланган фестивалларнинг биринчиси пойтахтдаги Марказий боғда (Central Park) бўлиб ўтади. Тадбирлар 13 август соат 18:00–22:00 оралиғига белгиланган.
Тошкентда стрит-арт фестивалининг креатив қисми ўзбек мусаввири Рустам Бозоров чизган суратдаги жонланган уй бўлади. “Чилонзордаги турар жой” сурати 8 метрли улкан инсталляцияга айланади. У “Илҳом” театри актёрлари томонидан театрлаштирилган саҳна кўринишига замин бўлади. Фестивалга келганлар бу уйда яшовчиларнинг содда, самимий ва таъсирчан ҳаётининг томошабини ва қатнашчисига айланадилар.
Танловлардаги ғалаба учун иштирокчилар жетонларга эга бўлади. Жетонларни махсус ташкил этилган нуқталарда KNAUFдан креатив бренд товарларига алмаштириш мумкин. Шунингдек, бу ерда хайрли ишга қўл уриш – қўшимча жетонлар харид қилиб, ОНА хайрия жамғармаси (мураккаб вазиятга тушиб қолган аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш) ва “Мушуккент” ижтимоий лойиҳаси (кўча мушуклари учун уйчалар)га пул ўтказиш имкони бор.
Мавзуга оид
20:00 / 22.02.2025
Тошкентдаги ноқонуний қурилиш майдонида эркак зинадан йиқилиб вафот этди
16:00 / 22.11.2024
KNAUF GIPS BUXORO заводида қуёш электр станциясининг очилиши бўлиб ўтди
16:00 / 16.10.2024
KNAUF Ўзбекистонда паст углеродли тош минерал пахта ишлаб чиқариш бўйича бизнесни ўз таркибига қўшмоқда
13:18 / 22.01.2024