Ўзбекистон | 19:47 / 11.08.2023
16471
1 дақиқада ўқилади

Риштон туманига янги ҳоким тайинланди

Баҳодир Холиқов Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Халқ депутатлари Риштон туман кенгашининг вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида бугун, 11 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Баҳодир Раҳматуллаевич Холиқовни  Риштон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимиг қарори Халқ депутатлари Риштон туман кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Баҳодир Холиқов шу пайтгача Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари эди.

Риштон туманига 2019 йил июлидан буён раҳбарлик қилган Суҳфонжон Солиев 2023 йил июл ойи охирида президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ўтказилган йиғилишда ишдан олинганди.

Мавзуга оид