Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Адлия вазирлиги Байденнинг ўғли иши бўйича махсус прокурорни тайинлади
Хантер Байден иши бўйича прокурор ваколатларининг кенгайиши президент ўғлининг адлия тизими билан келишуви барбод бўлганидан кейин содир бўлди.
АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли - Хантерга нисбатан тергов олиб бораётган прокурор Дэвид Вайс махсус прокурор мақомини олди, дея хабар берди 11 август, жума куни адлия вазири Меррик Гарланд.
«Шу ҳафтанинг сешанба куни жаноб Вайс менга, унинг фикрича, терговни махсус прокурор сифатида давом эттириши керак бўлган босқичга етганини маълум қилди. У ўзига шундай мақом тайинланишни сўради. Унинг илтимосини кўриб чиқиб, шунингдек, ушбу иш билан боғлиқ истисно ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, мен уни махсус прокурор этиб тайинлаш жамият манфаатларига мос деган хулосага келдим», - дея Гарланднинг сўзларини келтиради CNN.
Бу тайинлов Вайсга оддий прокурорга қараганда кўпроқ ваколат ва Адлия вазирлигидан кўпроқ мустақиллик беради, дея қайд этади CNN. «Жаноб Вайсга терговни давом эттиришга, ўзи хоҳлаган тергов ҳаракатларини амалга оширишга ва исталган округда жиноий иш қўзғатишга қарор қилишга рухсат берилади», деди Гарланд. Телеканал манбаларига кўра, Оқ уй Вайс мақоми оширилиши ҳақида олдиндан билмаган.
Хантер Байденнинг айбини тан олиш бўйича келишув муваффақиятсизликка учради
Хантер Байденга қарши тергов 2018 йилдан бери давом этмоқда, ўшанда у Colt Cobra 38 револьверига ноқонуний эгалик қилгани ва бу фактни яшириб, гиёҳванд моддалар истеъмол қилгани маълум бўлган. Бундан ташқари, амалдаги президентнинг ўғли 100 минг доллардан ортиқ солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумон қилинган.
2023 йилда Байден солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва ноқонуний қурол сақлаш бўйича айбини тан олишга рози бўлди. Судгача бўлган келишув унга ҳақиқий жазо муддатидан қутулишга ёрдам бериши керак эди. Июл ойида округ суди судьяси Мэриэллен Норейка уни имзолашдан бош тортгани сабабли, тергов билан келишув бузилгани маълум бўлди. Суд унда «ностандарт шартлар» мавжуд ва Байденга тергов давом этаётган эпизодларда иммунитет бериши мумкин, деб ҳисоблади. Келишув бузилганидан кейин Байден айбини тан олишдан бош тортди.
Вайс махсус прокурор лавозимига кўтарилганидан сўнг, томонлар янги келишув бўйича келиша олмаганини ва энди Хантер Байден тақдири катта эҳтимол билан жиноий судда ҳал қилинишини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025