Ўзбекистон | 11:34 / 12.08.2023
18757
1 дақиқада ўқилади

Эркин Муҳиддинов Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди 

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Бугун, 12 август куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари 86-сессияси бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, сессия ишида Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси Ғофур Мирзаев ва Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.

Кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди. Абдурасул Абдуллаев Оҳангарон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Эркин Муҳиддинов Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Э.Муҳиддинов 1976 йили Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган.  Маълумоти олий, 1997 йили Андижон иқтисодиёт бошқарув институти, 2000 йили Банк-молия академияси, 2007 йилда Ривожланаётган иқтисодиётлар институти олий мактабини (Япония) тамомлаган.

Эркин Муҳиддинов ушбу тайинловга қадар камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 

Мавзуга оид