Иқтисодиёт | 16:17 / 14.08.2023
37284
1 дақиқада ўқилади

2022 йилда Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган корхоналар ўнлиги маълум қилинди

Ўтган йилда йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига солиқ тушумларида “Навоий кон-металлургия комбинати”нинг улуши 16,3 фоизни, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати”нинг улуши 8,6 фоизни ташкил қилган.  

Фото: НКМК

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2022 йил учун давлат бюджети ижроси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган “Фуқаролар учун бюджет” нашрини эълон қилди.

Қайд этилишича, ўтган йилда давлат бюджетининг солиқ тушумларида йирик солиқ тўловчиларнинг улуши 33,1 фоизни ташкил қилган.

2022 йилда йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетининг солиқ тушумларидаги улуши қуйидагича:

1. “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ(16,3 фоиз);

2. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (8,6 фоиз);

3. “Ўзбекнефтгаз” АЖ (2,2 фоиз);

4. “Ўзтрансгаз” АЖ (1,4 фоиз);

5. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (1,2 фоиз);

6. “Uzbat” АЖ (1,1 фоиз);

7. “UzAvto Motors” АЖ (0,7 фоиз);

8. “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ (0,6 фоиз);

9. “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ (0,5 фоиз);

10. “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ (0,5 фоиз).

Мавзуга оид