Тошкентда йўловчи автобус иштирокида ЙТҲ рўй берди
«Тошшаҳартрансхизмат» йўналишдаги юк машинаси автобус ҳаракатига халал қилгани ЙТҲга сабаб бўлганини айтмоқда.
Тошкент шаҳрида йўловчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, 14 август куни соат 15:40 ларда Сергели тумани 4П-21 йўлининг 5-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Маълум қилинишича, 1973 йилда туғилган И.Б. бошқарувида бўлган Saz-Le 60 русумли автобусини бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотган ҳамда бетон устунга бориб урилган. ЙТҲ оқибатида автобус ҳайдовчиси – 1973 йилда туғилган И.Б. ва 3 нафар йўловчи, 1983 йилда туғилган Б.Ф., 2021 йилда туғилган М.А. ҳамда 2012 йилда туғилган А.Ф. тан жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Тошшаҳартрансхизмат» ҳам ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, 184-сонли «Тошлоқ маҳалла - Сергели-4 мавзеси» йўналишида қатновчи автобус Янгиҳаёт тумани ҳудудида, Тошкент ҳалқа автомобил йўли бўйлаб ҳаракатланганида «Атлант қурилиш моллари дўкони» олдида автобус билан бир йўналишда бўлган тиркамали юк машинаси автобус ҳаракатига халал берган. Натижада ҳайдовчи автобусни аввал ўнг томондаги устунга, сўнг йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган.
Хабарда қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида йўловчилар жароҳат олмаган, ҳайдовчи ўнг оёқ тиззаси лат ейиши жароҳати билан 16-сонли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига юборилган. Автобуснинг ўзи ҳам техник шикастланган.
Мавзуга оид
09:31
Чилонзорда «Ласетти» ва скутер тўқнашувида бир киши жароҳат олди
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
20:04 / 21.11.2024