Ўзбекистон | 07:51 / 15.08.2023
6560
1 дақиқада ўқилади

Alibaba Наманганда минтақавий марказ очишни режалаштирмоқда

Наманган вилояти ҳокимлигида дунёнинг йирик электрон-онлайн савдо платформаси Хитойнинг Alibaba корпорацияси вице-президенти Крис Чжоу бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, вилоят раҳбари бу ҳамкорлик ҳар икки томон учун манфаатли эканини таъкидлаб, маҳаллий ҳокимият томонидан керакли барча кўмак берилишини таъкидлади.

«Наманган уч республиканинг етти вилояти жойлашган, 12 миллион аҳоли яшовчи водийнинг қулай нуқтасидадир. Малакали кадрларимиз, замонавий кўникмаларга эга мутахассисларимиз мавжуд. IТ Park ушбу лойиҳани амалга ошириш учун қулай жой», - деди Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов.

Alibaba корпорацияси вице-президенти Крис Чжоу Наманганга бежизга келмаганини билдирди. «Текстил, саноат, IT, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш учун Наманган минтақавий марказ бўлади», - деди у.

Мавзуга оид