Фарғонада япон тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси барпо этилади
Қиймати 8,72 млн долларга тенг лойиҳа NAGAI Clinic компанияси томонидан амалга оширилади.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг NAGAI Clinic компанияси раҳбари Кожи Нагаи бошчилигидаги ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.
Учрашувда Фарғонадаги Экошаҳар ҳудудида 1 гектар майдонда қад ростлаётган замонавий япон тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси лойиҳасининг амалий босқичлари муҳокама қилинди. Лойиҳанинг қиймати 8,72 млн долларга тенг.
Қайд қилинишича, ушбу тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси Япониянинг Micado Development компанияси томонидан Экошаҳарнинг 3 гектар майдонида барпо этиладиган қиймати 15 млн долларлик Ferghana Shogun city япон боғи, меҳмонхона, ресторанлар мажмуаси билан уйғунлик касб этади.
Бугунги учрашувда Фарғона вилояти ҳокими Micado Development компанияси раҳбари Окудa Тaкефуми билан Fergana Shogun мажмуаси қурилиши жараёнларига тайёргарлик ҳолатини ҳам муҳокама қилган.
Мавзуга оид

12:13
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди

15:15 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж

15:15 / 19.04.2025
“Биргина видеоси YouTube’да 35 млн марта томоша қилинган” — қўштепалик ёш муҳандис бунга қандай эришмоқда?

10:50 / 12.03.2025