Ўзбекистон | 09:32 / 15.08.2023
17944
1 дақиқада ўқилади

Оҳангаронда юк машинаси билан тўқнашган Matiz ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Оҳангарон туманида Matiz ўзи билан бир йўналишдаги юк машинасининг орқа қисмига урилди. 

Фото: ЙҲХБ

14 август куни соат 07:00 лар атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида Matiz ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди

Вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, туман ҳудудидан кесиб ўтувчи Олмалиқ-Тошкент автомобил йўлининг 25-километрида 31 ёшли ҳайдовчи К.Х. Matiz машинасида ўзи билан бир йўналишда кетаётган, 47 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Sinoturk юк автомобилининг орқа қисмига урилган.

Оқибатда Matiz ҳайдовчиси олган жароҳатлари сабабли вафот этган. Ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид