Украина бўйлаб зарбалар ва Купянскдан эвакуация. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 537-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия Одесса бўйлаб яна зарба йўллади. Украина ҚК Shahed русумли 15 та дрон ва «Калибр» русумли 8 та қанотли ракетани уриб туширган. Парчалар супермаркет устига тушган.
- Белгородда дрон ҳужуми оқибатида ўн ёшли қиз жароҳат олган.
- Украина президенти Володимир Зеленский «Қрим кўпригидаги тутун»ни Россия жиноятларига жавоб деб атади.
- 14 август куни Москва биржасида доллар курси 100 рублдан ошди, евро курси 111 рубллик нуқтага етди. 15 август кунги навбатдан ташқари йиғилишда Россия Марказий банки асосий ставкани 12 фоизга (+3,5) кўтарди.
- Полшада икки нафар россиялик «Вагнер ХҲК пропаганда материаллари»ни тарқатишда гумонланиб қўлга олинди.
- Украина мудофаа вазирлиги Донецк областининг Урожайне қишлоғида «маълум ютуқлар»га эришилгани ҳақида хабар берди. У ерда РФ ҚК истеҳкомлари жойлашган.
- Россиялик собиқ сенатор Леонид Лебедев Украина президентидан ўзига қарши санкцияларни бекор қилишни сўради.
Кун воқеаси. Одесса бўйлаб зарба
14 августга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Одесса бўйлаб уч бор зарба йўллади. Одесса области ҳарбий маъмурияти вакили Сергей Братчукнинг сўзларига кўра, россияликлар аввалига дронлар билан, кейин ракеталар билан ҳужум қилган. Ҳужум нишони - шаҳар маркази бўлган. Россия кучлари 15 дона зарбдор Shahed-136/131 дронлари ва саккизта «Калибр» қанотли ракетаси қўллаган. Дронлар Одессага Краснодар ўлкасидаги Приморск-Ахтарск базасидан, «Калибр»лар — россияликларнинг Қора денгиз акваториясидаги фрегатидан учиб келган.
Украина ҚК «Жануб» оператив қўмондонлиги маълум қилишича, ракета ўқув муассасаларидан бирининг ётоқхонаси ва «Фоззи» супермаркетига шикаст етказган, бир неча уйларнинг деразалари синиб кетган, шунингдек атрофда турган автомобиллар зарарланган. Украина ҚК дастлабки маълумотларига кўра, супермаркет ходимларидан уч нафари жароҳат олган. Ракета ва дрон парчалари тушиши оқибатида Одессанинг бир қанча районларида ёнғинлар юзага келган. Қурбонлар ҳақида хабар берилмаган.
Саккиз ёшли Володимир Балабаникнинг дафн маросими
11 август куни россиялик ҳарбийлар Ивано-Франковск областига ҳужум қилганди. Ракеталардан бири Коломия шаҳридаги хусусий уйлардан бирининг ҳовлисига келиб тушган. Шифокорлар саккиз ёшли Володимир Балабаникни қутқариб қолишга уринишди — бунинг имкони бўлмади. Коломия шаҳри раҳбари 12 ва 13 августни мотам кунлари деб эълон қилди. 14 август куни Коломия яқинидаги Ценява қишлоғида болакайнинг дафн маросими бўлиб ўтди.
Запорижжядаги хусусий устахонада украинлар ҳарбий техникаси таъмирланиши
Харкив области Купянск шаҳридан эвакуация
Харкив области маъмурияти 9 август куни 2022 йил сентябрида Россия оккупациясидан озод этилган Купянск шаҳридан мажбурий эвакуация ҳақида эълон қилди. Украина ҳукумати ҳудудда жами 37 та аҳоли яшаш манзиллари аҳолисини хавфсиз жойга олиб кетишни мақсад қилган. Купянск фронт чизиғида жойлашган, РБК Украина хабарига кўра, сўнгги ҳафталарда «Лиман-Купянск йўналишидаги вазият етарлича кескинлашган».
Мавзуга оид
00:28
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
21:58 / 27.11.2024
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
21:03 / 27.11.2024
Учинчи жаҳон урушидан қўрққан подкастер Жо Роган Зеленскийни сўкди. Унга Кличко ва бошқа украинлар жавоб қайтарди
17:32 / 27.11.2024