Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёнғиндан кейин Ҳавайидаги электр компанияси акциялари «қулади»
АҚШнинг Ҳавайи штатида содир бўлган ҳалокатли ёнғин 100 дан ортиқ одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. 850 гектардан ортиқ майдон ёниб кетишига сабаб бўлган ёнғин жиддий ўрганилмоқда.
Экспертлар штатдаги энг йирик электрокомпания бўлмиш Hawaiian Electric'ни ёнғин иши доирасида суриштирадиган бўлди. Кўпчилик ёнғин бунчалик кенг ҳудудга тарқалиб кетганида айнан ушбу компанияни айблай бошлади.
Компания ўрмон ёнғинлари вақтида қанчалик тўғри ҳаракат қилгани кўпчиликда савол туғдирмоқда. Лахайналик кўплаб фуқаролар Hawaiian Electric устидан судга мурожаат қилган. Адвокатлар компания ўрнатган электрожиҳозлар кучли шамолларга дош берадиган даражада мустаҳкам бўлмаганини иддао қилмоқда. Шунингдек, уларнинг фикрича, кучли шамол вақтида электр таъминотини ўчирмагани ҳам компаниянинг айби бўлган.
Калифорнияда охирги 20 йилда содир бўлган офатларни ўрганган экспертлар ҳам Hawaiian Electric фаолиятида камчиликлар борлигини аниқлаган. Reuters'га кўра, ушбу айбловлар фонида Hawaiian Electric акциялари 40 фоизга арзонлаб, охирги 13 йилдаги минимум қийматгача тушган. Ҳозирда энергокомпаниянинг бир дона қимматли қоғози 18,70 долларга баҳоланмоқда ва бу 2010 йилдан буён энг арзон нарх.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025