Жаҳон | 14:59 / 16.08.2023
17563
5 дақиқада ўқилади

Украина бўйлаб зарбалар ва Лиман яқинидаги жанглар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 538-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россиялик ҳарбийлар Украина ҳудуди бўйлаб ёппасига ракета зарбалари йўллади. Лвивда турар жой бинолари ва болалар боғчаси зарбага учраган. Лвив области бўйича жами 19 киши жароҳат олган. 
  • НАТО бош котиби офиси раҳбари Стиан Йенссен урушни тўхтатиши мумкин бўлган «эҳтимолий ечимлардан бири»ни айтди: Украина ўз ҳудудларининг бир қисмидан воз кечади ва алянсга аъзо бўлиб киради. Украина президенти офисидагилар бу таклифни «жуда ғалати» деб атади. Украина ТИВ эса бундай таклифни «мутлақо қабул қилиб бўлмаслиги»ни билдирди.
  • Брянск области губернатори Александр Богомаз «украинларнинг диверсия гуруҳи» Россия ҳудудига кириб келишга урингани ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, Украина ҚК зарбалари вақтида қишлоқ хўжалиги корхонаси ишчиси жароҳат олган.
  • БМТ ҳисобларига кўра, Украинада август ойининг биринчи ярмида тинч аҳоли вакилларидан 48 киши ҳалок бўлган, яна 210 киши яраланган.

Лвив бўйлаб зарба

15 август тонгида Россия қўшини Лвивни ўққа тутди. Маҳаллий расмийларга кўра, 20 га яқин уй ва тахминан юзта квартира шикастланган. Ракеталардан бири болалар боғчаси ҳудудига келиб тушган, шунингдек портлаш тўлқини тиббиёт коллежи деразаларини тўкиб юборган. Ҳужум вақтида тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши яраланган, ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

Украина нашрлари Лвивга 15 август куни йўлланган зарбаларни уруш бошидан буён Украина ғарбига қилинган энг кенг кўламли зарбалар деб баҳолаган.

Лвивда россияликларнинг ракета ҳужуми оқибатида шикастланган кўп қаватли уйлардан бири
Roman Baluk / Reuters / Scanpix / LETA
Лвивда яшовчи 64 ёшли Олга Бура отишма вақтида вайрон бўлган квартирасида
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Лвивликлар Каховка кўчасида ракета тушишидан ҳосил бўлган ўра ёнида
Stanislav Ivanov / Global Images Ukraine / Getty Images
Россияликлар зарбасига учраган уйлардан бирининг аҳолиси
Roman Baluk / Reuters / Scanpix / LETA
Отишма вақтида ёниб кетган бинолардан бирининг томида ишлаётган ўт ўчирувчилар
Stanislav Ivanov / Global Images Ukraine / Getty Images
Лвив аҳолиси вакиллари ракета зарбасидан кейин ҳовлида тўпланган
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Лиман яқинидаги украин ҳарбийлари 

Украина ҚК аскари оккупация остидаги Донецк шаҳридан тахминан юз километр масофадаги Лиман шаҳри яқинидаги рус позицияларини ўққа тутиш олдидан снарядга «Лвив учун» ёзувини туширмоқда. Россия қўшини стратегик аҳамиятга эга бўлган Лиман шаҳрини 2022 йил май ойи охирида эгаллаганди — шаҳар шу йил 1 октябрида Украина ҚК назоратига қайтади, бу Россия «ДХР» ва «ЛХР», шунингдек Херсон ва Запорижжя областларининг ишғол остидаги қисмлари аннексиясини эълон қилганидан бир кун ўтиб содир бўлганди.
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA
Украиналик аскарлар Борис Латик исми-шарифи битилган снарядни гаубицага жойламоқда — Борис Латик ELEKS компанияси дастурчиси бўлиб, кўнгилли сифатида фронтга йўл олган ва 10 август куни ҳалок бўлган.
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA
Украиналик жангчи Лиман яқинидаги хандақда
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA

Краматорск бўйлаб зарба

 

15 августга ўтар кечаси Россия қўшини Краматорск бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Отишма вақтида озиқ-овқат омбори ёниб кетган — юк ташувчи икки ишчи харобалар остида қолган, улардан бири ҳалок бўлган. Шунингдек, корхона омборчиси оғир жароҳат олган.

Краматорскда россияликлар зарбасига учраган бинолардан бирида ёнғинга қарши курашаётган ўт ўчирувчилар
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Краматорск аҳолиси ракета зарбасидан кейин ҳудудни тозаламоқда
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид