Жаҳон | 22:35 / 17.08.2023
8669
1 дақиқада ўқилади

Финландияда радиологик ва ядровий таҳдидларга қарши энг йирик омбор яратилади

Франция, Полша ва Хорватияда ҳам шунга ўхшаш омборхоналар ташкил этилмоқда. 

Фото: Pixabay

Финландия кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий таҳдидлар юзага келган тақдирда зарур ускуналар ва дори воситалари учун мўлжалланган стратегик омборни қуради. У Европа Иттифоқидаги энг катта иншоот бўлади. Бу ҳақда Финландия ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Омборда фавқулодда вазиятларда, айниқса Шимолий ва Шарқий Европа мамлакатларида фавқулодда вазиятлар юзага келганда ходимлар ва тинч аҳоли томонидан фойдаланиш учун ҳимоя воситалари, мониторинг ускуналари, детекторлар, тезкор тестлар, шунингдек дори-дармонлар ва вакциналар сақланади. 

Франция, Полша ва Хорватияда шунга ўхшаш омборхоналар қурилмоқда, бироқ Финландиядаги объект энг йирик бўлади. 

Баъзи захиралар 2024 йилдан бошлаб омборга қўйилади. 

Финландия омборни барпо қилиш учун Европа Иттифоқидан 242 млн евро ёрдам олган. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид