Украинларнинг қўлбола дронлари ва ғалла ташишни тиклаган кема. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 539-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина мудофаа вазирлиги оккупация остидаги Донецк шаҳридан тахминан 80 километр масофадаги Урожайне посёлкаси озод этилгани ҳақида хабар берди. Россия томони бу маълумот юзасидан изоҳ бермаган.
- Украина хавфсизлик хизмати CNN журналистларига тажрибада бўлган денгиз дрони 17 июл куни Қрим кўпригига ҳужум қилгани акс этган видеони тақдим этди. УХХ раҳбари Василий Малюкнинг маълум қилишича, ҳужумда 850 килограмм миқдорда портловчи моддалар юкланган Sea Baby сувости дронидан фойдаланилган. У УХХ ўтган йил октябридаги ҳужумга ҳам алоқадор бўлганини тасдиқлаган ва бундай ҳужумлар давом этишини маълум қилган.
- Москва шаҳри мэри Сергей Собянин Украинада 45 мингга яқин москваликлар жанг қилаётганини маълум қилди. Уч кун олдин у 30 минг киши ҳақида гапирганди.
- Москвада Украинага босқиннинг илк даврида Россия қўшинларига қўмондонлик қилган, РФ мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал-полковник Геннадий Жидко вафот этди. 58 ёшли генералнинг ўлими сабаби — узоқ давом этган касаллик.
- Петербурга полицияси икки кун ичида РФ фуқаролигига эга 100 дан ошиқ мигрант ҳарбий рўйхатдан ўтказиш учун ҳарбий комиссариатга етказилгани ҳақида хабар берди.
Украиналикларнинг қўлбола дронлари
Донецк областидаги украин аскарлари
Киевда ҳарбий даврдаги ёз
Қора денгизда украинлар ғалласи ортилган кема
16 август куни украинлар ғалласи ортилган илк кема Одесса портидан чиқиб янги ҳуманитар йўлак бўйлаб ўтгани ва аллақачон Руминия сувларига етиб боргани маълум қилинди. Германиянинг Joseph Schulte контейнер кемаси бортида – 30 минг тоннадан ортиқ юк мавжуд, жумладан ғалла ҳам.
Июл ойида Россия ғалла келишуви муддатини узайтиришдан бош тортганди. Кейинроқ Россия Украина портларига ва тескари йўналишда кетаётган барча кемаларни потенциал ҳарбий юк ташувчи сифатида кўриб чиқиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Ғалла келишуви 2022 йил ёзида украинларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Қора денгиздаги портлардан олиб чиқиш имконини берганди. Келишувдан чиқилгач, РФ қўшинлари Одесса областини мунтазам ўққа тутиб, портлар инфратузилмаларини вайрон қилишга киришди.
Қора денгизда янги ҳуманитар йўлак ташкил этилгани тўғрисида Украина ҳукумати 10 август куни эълон қилганди. Бу Россия билан келишилганми йўқми — аниқлик киритилмаган. Баёнотда қайд этилишича, кемалар учун сувости миналари билан боғлиқ хавфлар сақланиб қолмоқда, бундан ташқари РФ армияси томонидан ҳарбий таҳдидлар ҳам мавжуд.
Мавзуга оид
00:28
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
21:58 / 27.11.2024
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
21:03 / 27.11.2024
Учинчи жаҳон урушидан қўрққан подкастер Жо Роган Зеленскийни сўкди. Унга Кличко ва бошқа украинлар жавоб қайтарди
17:32 / 27.11.2024