Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙПХ постлари орқали ҳаракатланиш соддалаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига йўл ҳаракати қатнашчиларига қўшимча қулайликлар яратиш ва йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Эндиликда суғурта полисининг муддати ўтган, белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситаларига “яшил” йўлакдан ҳаракатланишга рухсат берилади. Муқаддам бундай транспорт воситалари “қизил” йўлакдан ҳаракатланган.
Муқаддам ЙПХ стационар постларида транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизими босқичма-босқич жорий этила бошланган эди.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2023 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025