Ўзбекистон | 14:15 / 21.08.2023
2409
1 дақиқада ўқилади

Республикадаги барча туман-шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида 21 август, душанба куни маънавий-маърифий тарғибот тадбири бошланди.

Тадбирлар бутун республика бўйлаб «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида ўтказилади.

Тарғибот тадбирлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда  Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ташкил этилган.

Таъкидланишича, республика бўйича барча вилоятларда фаолият юритиб келаётган 219 та туман, шаҳар бош имом-хатиблари иштирок этиши кўзда тутилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид