Шавкат Мирзиёев Венгрияда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилди
Давлат раҳбари расмий ташриф доирасида кўплаб хорижлик ҳамкасблари билан суҳбатлашди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Будапешт шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати баҳсларини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам томоша қилди.
Расмий ташриф доирасида Венгрияда бўлиб турган давлат раҳбари эркаклар ўртасида 100 метр масофага югуриш бўйича финал баҳсини кузатди.
Шунингдек, президент Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Сербия президенти Александр Вучич ва Татаристон раиси Рустам Минниханов билан суҳбатлашди.
Икки томонлама амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Енгил атлетика бўйича XIX жаҳон чемпионати Будапешт шаҳрининг Енгил атлетика миллий марказида 19 август куни бошланган бўлиб, 27 августгача давом этади. Медаллар спортнинг 49 тури бўйича, шу жумладан эркаклар ва аёллар ўртасида 24 тадан йўналишда ҳамда аралаш эстафетада ўйналмоқда. Мусобақаларда 190 дан зиёд мамлакатдан 2 минг нафардан ортиқ спортчи қатнашмоқда.
Чемпионатда Ўзбекистондан 5 нафар атлетимиз спортнинг баландликка сакраш, уч хатлаб сакраш, узунликка сакраш, еттикураш ва марафон каби турларида куч синашмоқда.
Ғолиблар ҳамда олимпия нормативларини бажарган спортчилар 2024 йилда Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Мавзуга оид

19:55 / 09.05.2025
Украина тарихда биринчи марта Венгрия жосуслик тармоғини фош қилди

13:23 / 22.04.2025
Шавкат Мирзиёев ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларни ютуқлари билан табриклади

13:03 / 16.04.2025
АҚШ Венгрия бош вазири аппарати раҳбарига қарши санкцияларни бекор қилди

13:52 / 15.04.2025