Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Метрога яқин 31 та ОТМда дарс жараёнларининг бошланиш вақти маълум қилинди
Олий таълим муассаларида 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. Вазирлик пойтахт метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш мақсадида метро бекатларига яқин 31та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақт графигини ҳам тузиб чиқди.
Республикадаги барча давлат олий ва профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда янги — 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан (душанба куни) бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Шунингдек, вазирлик Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида метро бекатларга яқин жойлашган ОТМларининг мақбуллаштирилган иш графигини эълон қилди.
Унга кўра, 2023 йил 4 сентябрдан юқоридаги 31 та олий таълим маскани талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябр — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли 1 – 3 сентябр барча учун дам олиш кунлари саналади.
Мавзуга оид
10:53 / 16.05.2025
Ўзбекистонда ҳар бир ОТМ ўз брендини шакллантиради
20:49 / 07.05.2025
Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидаги таълимни расво деб атади. Вазирлик рад этди
20:45 / 06.05.2025
Сиртқи таълимга қабул тўхтатилади
22:51 / 03.05.2025