Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия тез орада нацистлар ва советлар рамзларини тақиқлаши мумкин
Фин сиёсий саҳнаси фахрийси Бен Цюскович парламентга дискриминация ва нафрат қўзғатувчи элементлар сифатида нацистлар ва советлар рамзларини тақиқлашни таклиф қилган.
Финландия давлат раҳбарияти ҳозирча фашистлар свастикасини қонунчилик йўли билан тақиқлаш ҳақида бош қотирмоқда, деб ёзади Yle.
Коалиция партияси депутати Бен Цюскович ўз таклифини тенгликни илгари суриш ва дискриминацияни қўпориб ташлаш чораларини ўз ичига олган ҳукумат докладига киритганини таъкидлади.
Yle нашри олган информацияларга кўра, масала парламентнинг ишчи гуруҳида муҳокама қилинган ва айни пайтда кўриб чиқишга тайёрланмоқда. Ҳукумат фракциялари аъзолари ўртасида ҳозирча бу масалада якдиллик йўқ.
Свастикадан нацистлар рамзи сифатида фойдаланиш Европанинг кўплаб давлатлари, масалан Германияда тақиқланган. Свастика, жумладан, Иккинчи жаҳон уруши даврида Ҳолокост ва бошқа озчиликларни қириш билан боғланади.
Свастикадан ташқари Цюскович советларнинг «Ўроқ ва болға» эмблемасини ҳам тақиқлашни таклиф қилган. Унга кўра, ушбу элемент туширилган СССР байроғи остида ҳам миллионлаб айбсиз инсонлар қириб юборилган.
Ҳукумат ирқчилик ва жамиятдаги дискриминацияни қўпориб ташлаш масаласида умумий тил топиш учун доклад устида иш бошлаган. Финландия бош вазири Петтери Орпо докладда кўрсатилган муайян чораларини ҳозирча очиқламаяпти. Шуниси маълумки, парламент докладни сентябр ойидаги йиғилишида кўриб чиқади ва унда илгари сурилган таклифлар бўйича овоз беради.
Мавзуга оид
00:36 / 28.05.2025
Финландияда руслар қурган қалъа 1 еврога сотилди
21:59 / 23.05.2025
Финландия парламенти бош котиби давлатга хиёнатда гумонланмоқда
01:36 / 19.05.2025
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
21:39 / 28.04.2025