Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Бокуга етиб борди
Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Боку шаҳрига борди.

Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбойжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Бугун бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувларда икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-Озарбойжон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Мавзуга оид
11:20 / 25.02.2025
Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Имомали Раҳмоннинг биринчи уч томонлама саммити март охирида бўлиб ўтади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
20:26 / 21.02.2025
Дронлар, СИ кибертузилмалари, роботлашган техникалар — мудофаани мустаҳкамлашнинг янги стратегиялари
13:00 / 09.11.2023