Ўзбекистон | 15:52 / 22.08.2023
3844
1 дақиқада ўқилади

«Тапентадол» дориси Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди

Ушбу дорининг маълум миқдордаги ноқонуний муомаласи жиноий ҳаракат сифатида баҳоланади.

Фото: indiamart.com

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомалада бўлиши юзасидан назроатни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (.pdf) қабул қилинди.

Унга кўра, «Тапентадол» оғриқ қолдирувчи дори воситаси Ўзбекистонда муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди.

Ушбу дорининг қуйидаги ўлчамлари (граммда) ноқонуний муомалада бўлса, жиноий ҳаракат сифатида баҳоланади: кичик миқдорда — 0,5 грамм; кичикдан кўпроқ миқдорда - 0,5—5 грамм ва йирик миқдорда - 5 граммдан ортиқ.

«Тапентадол» опиоид наркотик аналгезик бўлиб, онкологик касалликларда ўртача ва кучли оғриқ қолдирувчи восита ҳисобланади. Турли хил препаратларда мавжуд бўлган ушбу модда суиистеъмол қилиниши ёки нотўғри қўлланиши оқибатида гиёҳвандликка ёки ўлимга олиб келиши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид