Жаҳон | 14:34 / 23.08.2023
21039
5 дақиқада ўқилади

Бахмут атрофидаги ҳарбий шифокорлар ва Запорижжя областидаги ҳарбий колонна. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 545-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Норасмий маълумотларга кўра, Евгений Пригожиннинг июн ойи охиридаги исёнидан кейин кўриниш бермай қўйган генерал Сергей Суровикин Россия ҳаво-космик кучлари қўмондонлигидан четлатилган.
  • Кейинроқ РИА Новости агентлиги манбаси генерал-полковник Виктор Афзалов Россия ҲКК қўмондони вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганини хабар қилди, у бунгача ҳаво-космик кучлари бош штаби бошлиғи эди. Афзаловнинг тайинлови тўғрисида ҳозирча расмий маълумот берилмади.
  • Тунда Москва областида иккита дрон уриб туширилган. Улардан бири Красногорскдаги турар жойда портлаши оқибатида бино деразалари синиб кетган, жабрланганлар йўқ.
  • Украина мудофаа вазирлиги 47-бригада жангчилари Запорижжя областининг Работине қишлоғига кира бошлагани ва маҳаллий аҳолини эвакуация қилаётгани акс этган видеони намойиш этди. Работине Россия мудофаасининг ушбу ҳудуддаги биринчи линияси таянч нуқталаридан бири ҳисобланади.
  • Германия ТИВ раҳбари Анна Бербок дронларнинг Россия объектларига зарбалари халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланмаслигини айтди.
  • Америкалик стратегларнинг ҳисоблашича, Украина қўшини бўлиб юборилмаслиги, аксинча бир мушт бўлиб жанубдаги асосий йўналишда зарба бериши даркор, деб ёзади New York Times америкалик ва бошқа ғарблик расмий шахсларга асосланган ҳолда.
  • Дания саккиз нафар украиналик учувчини F-16 қирувчи самолётларида ўқитишни бошлади. Дания Украинага 19 дона F-16 етказиб бериш мажбуриятини олган.
  • Ўтказилган сўровларнинг кўрсатишича, украинларнинг мутлақ кўпчилиги урушни тўхтатиш эвазига ҳудудларнинг бир қисмидан воз кечишга йўл қўйиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Сўралганларнинг 5 фоиздан камроқ қисми тинчлик учун Россияга ён берилишига рози бўлишини билдирган.

Кун кадри. Оккупациядан кейин тикланаётган Изюм

Изюм шаҳар кенгаши биносида Украина байроғи билан қопланган ойналар. Россия қўшини Харкив областидаги бу шаҳарни 2022 йил 1 апрелида босиб олганди. Сентябр ойига келиб Изюм яна Украина армияси назоратига қайтарилганида, шаҳар четидаги ўрмондан 445 киши кўмилган оммавий қабр аниқланди. Россия оккупацияси остидаги ярим йил ичида Изюмда тинч аҳоли вакилларидан мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. Шаҳар мэриясига кўра, бу ердаги турар жой биноларининг 90 фоизидан ортиғи вайрон бўлган.
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA

Бахмут яқинидаги украин ҳарбий шифокорлари

Бахмут атрофидаги тиббиёт пунктида шифокор қабулига киришда навбат кутаётган Украина ҚК жангчилари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Яраланган аскарга ёрдам кўрсатаётган украин ҳарбий шифокорлари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Русларнинг Запорижжя областидаги ҳарбий юк машиналари карвони

2023 йил август ойи ўрталарида Украина қуролли кучларининг мамлакат жанубидаги қарши ҳужумида ҳал қилувчи босқич бошланди. Украина қўшини асосий зарбани Запорижжя областида, Орихивдан жанубда, Токмак шаҳри йўналишида бермоқда. Бу Россия мудофаасида инқироз ҳолати келтириб чиқарди, ҳолбуки РФ армияси Украина жанубидаги қарши ҳужумни қайтаришга тўққиз ойга яқин вақт давомида тайёрланганди.

РФ қуролли кучлари аскарлари қўриқлаётган ҳарбий юк машиналари карвони

Оккупация қилинган ҳудудларда Россия байроғи кунидаги акциялар 

Херсон областининг оккупация остидаги Геническ шаҳрида яшовчи аёл 22 август куни очилган Россия байроғи куни муносабати билан ватанпарварлик руҳидаги мурал олдида - унда Екатерина II ва Пётр I портретлари акс этган. Россиялик ҳарбийлар Геническни Украинага кенг кўламли босқиннинг илк кунида эгаллаган. 2022 йил 12 ноябрида, Херсон Украина ҚК назоратига қайтгач, ҳудуднинг Москва томонидан тайинланган ҳарбий-фуқаролик маъмурияти Геническни Херсон областининг оккупация остидаги қисмининг вақтинча пойтахти деб эълон қилади.
Россиялик ҳарбийлар Запорижжя областининг оккупация остидаги Мелитопол шаҳрида триколорни ёйишмоқда
Маҳаллий аҳоли вакиллари, россияпараст фаоллар ва шаҳарнинг Кремл томонидан тайинланган маъмурияти вакиллари 100 метр узунликдаги триколорни оккупация остидаги Мариупол марказий майдонида ушлаб турибди.
AFP / Scanpix / LETA
Геническда ҳарбий полиция ходими блокпостда автомобил ҳайдовчиларига байроқ тарқатмоқда

Мавзуга оид