Ўзбекистон | 15:55 / 23.08.2023
6581
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қиймати 672,9 млн долларлик мева-сабзавотларни экспорт қилди

Бу кўрсаткич 22,4 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 фоизни ташкил этди.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тонна мева-сабзавот экспорт қилди.

Бу кўрсаткич 2022 йил мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ёки 153,8 минг тоннага кўпайган.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 фоиз), Покистон (14,6 фоиз), Қозоғистон (12,0 фоиз) ҳамда Қирғизистон (9,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

2023 йил январь-июль ойларида хорижга қиймати 672,9 млн АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2022 йил мос даврига нисбатан 22,4 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 фоизни ташкил этди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид