Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Амир Темур даврига оид қишлоқ харобалари топилди
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманидаги Хўжа Равшан обидаси ҳудудида Амир Темур даврига мансуб қишлоқ харобалари топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд археология институти ходимлари томонидан қазиш ишлари давомида қишлоқ харобалари орасидан Амир Темур даврига мансуб 4 та хона кашф қилинди.
Ушбу ёдгорлик ўрнида XIII-ХИВ асрларда Қаршидан Бухорога олиб борувчи гавжум аҳолига тўла карвон йўли жойлашган бўлган. Қишлоқнинг бугунги кунда сақланиб қолган қолдиқларининг майдони 30 гектарни ташкил этади.


Мутахассисларнинг тахминларига кўра, ўша кезлари истиқомат қилган овул аҳолиси чиғатой даврининг сўнгги ва Амир Темур замонида маданий жиҳатдан анча тараққий этган бўлган. Топилмалар орасида кошин, сирланган сопол, металлдан ясалган хўжалик жиҳозлари ва бошқа ноёб буюмлар бор.
Тадқиқотчилар Амир Темур замонида нафақат шаҳарлар, балки қишлоқларда ҳам ривожланиш даражаси юқори бўлгани ҳақида дастлабки хулосаларга келди.
Мавзуга оид
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
22:21 / 08.05.2025
Жиззах вилоятида палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди
18:38 / 28.04.2025