Ригага бўлса, унда фақат Uzbekistan Airways билан!
Uzbekistan Airways 2004 йилдан бери Ригага мунтазам рейсларни амалга ошириб келмоқда. Сиз Латвиянинг маданий пойтахтига душанба, чоршанба ва жума кунлари саёҳат қилишингиз мумкин.
Ригаликлар ўз шаҳарларини меҳр билан “кичик шимолий Париж” деб аташади. Бу бежизга эмас. Бу ерда Париж дурдоналаридан кам бўлмаган жуда кўплаб қулай кафелар, гавжум xиёбонлар, маданий ва меъморий диққатга сазовор жойлар мавжуд. Рига кўчаларида сайр қилиш бу – ҳақиқий архитектура тарихи дарси деса ҳам бўлади, чунки бу ерда ҳар хил архитектура услубида қурилган биноларни кўришингиз мумкин. Бир сўз билан айтганда, эстетик ижтимоий тармоқ постлари учун керак бўладиган ҳолат!
Хуллас, юз марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал. Шунинг учун Тошкент – Рига – Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига уч қатновдан бирига Uzbekistan Airways авиакомпаниясидан авиачипталарни сотиб олинг. Авиачипталар нархи:
• Тошкент — Рига: 2 780 000 сўмдан
• Тошкент — Рига — Тошкент: 4 906 000 сўмдан бошланади
Uzbekistan Airways билан Ригада сиз кузги таътилни ҳам, янги йилни ҳам нишонлашингиз мумкин. Ва буларнинг барчаси куз-қиш мавсуми учун чипталар сотувининг бошланиши туфайли. Бу эса авиачипталарни қулай нархларда сотиб олиш учун ажойиб имконият!
Эслатиб ўтамиз, авиачипталарни 3% чегирма билан авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайтида, шунингдек УзAirways иловасида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан сотиб олиш мумкин.
Реклама
Мавзуга оид
23:04 / 02.10.2024
Uzbekistan Airways Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтишини эълон қилди
19:17 / 25.09.2024
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Airbus самолётлари паркини кенгайтиради
21:49 / 16.08.2024
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
21:01 / 05.08.2024