Тошкентда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори жазоланди
Ўқитувчиларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига жалб қилган раҳбар жаримага тортилди.
Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги 149-мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилган директорга чора кўрилди. Бу ҳақдаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди.
Қайд қилинишича, мактаб директори томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Меҳнат Кодексининг 5-, 25-моддалари талаби бузилиб, ўқитувчилар ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига жалб қилинган.
Ташкилот раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланган. Унинг миқдори хабарда келтирилмаган. Кодексга кўра, ҳуқуқбузарлик таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
22:20 / 25.11.2024
Тошкентда Аския бозори ҳудуди ва бинолари 16,8 млн доллар бошланғич нарх билан сотувга қўйилди
22:10 / 25.11.2024
1 январдан Тошкент жамоат транспортида нақд шаклдаги тўловлар учун йўлкира нархи ошиши кутилмоқда
16:33 / 25.11.2024
Тошкентнинг 86 та нуқтасида пулли автотураргоҳ ташкил этиш ҳуқуқи 120 млрд сўмга сотилди
15:48 / 25.11.2024