Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шерзод Асадов президент матбуот котиби лавозимига тайинланди
Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Шерзод Икромович Асадов президент матбуот котиби лавозимига тайинланди.
У Президент администрациясининг олдинги таркибида администрация раҳбари ўринбосари - президентнинг матбуот котиби лавозимида эди.
Шерзод Асадов 2015-2017 йилларда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ёрдамчи бўлган, 2017 йилдан Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонасида иш бошлаган, 2018 йилдан Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчисига айланганди.
Шерзод Асадов 2020 йил мартида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида иш бошлаганди.
2021 йил мартида Шерзод Асадов Президент администрацияси раҳбари ўринбосари - президентнинг матбуот котиби этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди
11:53 / 06.05.2025