Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати 3 кунга чекланади
Халқаро оммавий югуриш мусобақаси туфайли кўчаларда чеклов ўрнатилади.
3 сентябрь куни Мустақиллик байрамига бағишланган «Янги нафас» халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу сабабли, пойтахтдаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Жумладан:
31 август куни соат 10:00 дан 3 сентябрь куни соат 10:00 гача:
— Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача.
3 сентябрь куни соат 5:00 дан 9:00 гача:
— Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий, Ойбек ва Нукус кўчалари бўйлаб, Рим-Католик черковигача.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этмоқда.