Ўзбекистон | 11:49 / 25.08.2023
7198
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети (International agricul ture university – IAU)

Фото: Халқаро қишлоқ хўжалиги университети

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ-237-сонли фармони билан 2022 йилда Қирол Чарлз III ҳомийлигида фаолият юритаётган Британиянинг таниқли таълим муассасаси Қироллик қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда ташкил этилган. Халқаро қишлоқ хўжалиги университети битирувчилари Тошкентда нафақат илғор билим ва кўникмаларга, балки Британиянинг нуфузли университети дипломига ҳам эга бўлади.

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети агрологистика, агроиқтисодиёт, озиқ-овқат хавфсизлиги ва ақлли-барқарор қишлоқ хўжалиги бўйича таълим дастурларини тақдим этади.

Дарслар инглиз тилида олиб борилади ва профессорларнинг аксарияти хорижлик мутахассислардир. Бугунги кунда университетда АҚШ, Канада, Буюк Британия, Полша, Мексика, Ҳиндистон каби давлатлардан ўн нафар хорижлик профессорлар фаолият кўрсатмоқда. Талабалар ўқиш давомида эгаллаган билимларини хорижий илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда амалиёт ўташ имкониятига ҳам эга бўлишади.

Университет ректори, Др. Мунира Аминова шундай деди: «Халқаро қишлоқ хўжалиги университети Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигида салоҳиятни ошириш, тадқиқот ва инновациялар соҳасида миллий ва минтақавий етакчига айланишни мақсад қилган. Биз Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз». Др. Аминова тажрибали олима, аввал Брюсселдаги етакчи университетлардан бирида ўз фаолиятини олиб борган ва айни пайтда Европа Иттифоқи ва Жаҳон банки дастурларида иштирок этади.

Университет битирувчилари, агро озиқ-овқат саноати менежери, логистика оператори, экспорт ва импорт бўйича мутахассис, агро озиқ-овқат муҳандиси каби XXI асрда талаб юқори бўлган касблардан бирини танлаб, нуфузли Британия дипломи билан ўз фаолиятларини олиб бориши мумкин.

2022-2023 ўқув йилида университет Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган грант ўринларига ҳужжат топшириш учун ноёб имкониятни тақдим этди. Университетга 800 дан ортиқ аризалар келиб тушди, улардан 168 нафари биринчи курс талабалари сифатида танланди. IAU 2023-2024 ўқув йили учун абитуриентларга 200 дан ортиқ грантлар таклиф қилади.

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ва қабул жараёни ҳақида тўлиқ маълумотни http://www.iau.uz сайти ёки университет билан +998 99 981 09 19 телефон рақами орқали боғланиб билиб олишингиз мумкин.

Реклама