АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги Ички ишлар вазирлигига 50 минг долларлик техникалар берди
USAID томонидан ИИВ ва унинг ҳудудий бўлимларига тақдим қилинган офис жиҳозлари одам савдоси соҳасидаги жиноятларга оид маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот базасининг самарали фаолият юритишига хизмат қилиши айтилмоқда.
23 август куни Ўзбекистон ИИВ ТҚД ЖҚХ Одам савдосига қарши курашиш бўлими ва АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) ҳамда “Winrock International” халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти вакиллари ўртасида халқаро ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилиш якунида USAID томонидан вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига қарийб 50 минг доллар миқдоридаги офис жиҳозлари тақдим қилинган. Техникалар одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот базасининг самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида берилган.
“Ягона марказлаштирилган ахборот базаси Ўзбекистон ҳукумати, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва халқаро ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги ахборот алмашинуви ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларини сезиларли даражада яхшилайди. Ягона марказлаштирилган ахборот базасига одам савдоси жабрдийдаларига кўрсатилаётган ёрдам хизматлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилади.
Ушбу маълумотлар қўллаб-қувватлаш хизматларидаги камчиликларни аниқлашга ва одам савдоси жабрдийдалари учун хизматларни яхшилаш бўйича далилларга асосланган тавсияларни ишлаб чиқишга ёрдам беради”, — дейилади ИИВ ахборотида.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024