Навоийда 4 та ҳудуд ҳокими интизомий жазога тортилди
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Ғозғон шаҳри ҳамда Қизилтепа, Хатирчи ва Кармана тумани ҳокимларига интизомий жазо қўллади.
Бу ҳақда вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилинган.
Ҳужжатга кўра, вилоят ҳокимлигининг 14 августда ўтказилган аппарат йиғилиши баёни ижросини таъминламагани ва ижро интизомини сусайтириб юборгани учун Қизилтепа тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Н.Ҳайитовга ҳайфсан берилган.
Шунингдек, президентнинг қарор ва фармойишлари ижросини таъминлашда сусткашлик қилгани, ишларни тўғри ташкил этмагани, мурожаатлар билан ишлашда хато ва камчиликларга йўл қўйгани, ўзига юклатилган вазифаларга совуққонлик билан ёндашгани туфайли Ғозғон шаҳар ҳокими А.Бозоров ҳамда Хатирчи тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи И.Муҳаммадиевга ҳайфсан қўлланган.
Кармана тумани ҳокими Ф.Умаровга эса юқоридаги сабаблар туфайли ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазосига тортилган.
Кармана тумани ҳокими Фаҳритдин Умаров олдинроқ қишга тайёргарлик кўрмагани учун ҳам интизомий жазога тортилганди.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024