Ўзбекистон Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқишни режалаштирмоқда
Афғонистон ҳудуди орқали транзит юк ташувлари ривожлантирилади.
Жорий йил 26 – 27 август кунлари Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга сафари амалга оширилди.
Сафар давомида Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи мулло Ҳамидулло Охунзода билан «Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон» автомобил йўналиши бўйлаб экспедиция амалга оширилди.
Экспедиция жараёнида «Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» автомобил йўналишидаги, Кобул шаҳрини Афғонистон шимоли (Мозори-Шариф) билан боғловчи Саланг довони ҳамда Афғонистон ва Покистон чегарасидаги «Торхам» чегара ўтказиш пунктидаги вазият жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Икки томонлама музокараларда Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқиш учун халқаро транспорт коридорини шакллантириш, икки давлат транспорт логистика корхоналари ҳамкорлигини кучайтириш, халқаро автомобил ташувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, Афғонистон ҳудуди бўйлаб транзит ўтишга ҳамда бошқа манзилларга юк ташишга ўрнатилган чекловни олиб ташлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар икки мамлакат ўртасида ва транзит юк ташувларини ривожлантириш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга келишиб олди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024