Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда фожиали ЙТҲ содир этди
Ақтўбеда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида россиялик фуқаро ҳалок бўлди.
Фото: Polisia.kz
26 август куни MAN-TGX русумли юк машинасини бошқараётган 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси Самара-Чимкент автомобил йўлининг Қизилўрда вилояти чегараси яқинида йўл-транспорт ҳодисасини содир қилди.
Қайд қилинишича, юк машинаси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва Lada Largus автомобили билан тўқнашган. Оқибатда Lada бошқарувидаги 51 ёшли россиялик фуқаро ҳалок бўлган. Унинг вояга етмаган йўловчиси эса турли тан жароҳатлари билан Ирғиз тумани марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 345-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, MAN-TGX ҳайдовчиси транспорт воситасини чарчаган ҳолда бошқарган.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
21:27 / 23.05.2025