Жаҳон | 16:09 / 29.08.2023
17064
7 дақиқада ўқилади

Полтавага берилган зарба ва Мариуполдаги музей вайроналари. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 551-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина мудофаа вазирлиги Запорижжя областидаги Работине қишлоғи озод этилганини тасдиқлади. Бу ерда Россия армиясининг Орихив йўналишидаги асосий истеҳкомларидан бири барпо этилганди.
  • Россия қўшини Полтава областининг Гоголево қишлоғига зарба йўллади. Уч киши ҳалок бўлган, беш киши яраланган, яна бир киши бедарак йўқолган.
  • РФ ФХХ АҚШнинг Владивостокдаги бош консулхонасининг собиқ ходими қўлга олинганини маълум қилди. Уни «махсус ҳарбий амалиёт ва сафарбарлик тўғрисида» маълумотлар йиғишда гумонлашмоқда.
  • Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларида уй бекалари, серияли номзодлар (яъни аввал бошқа жойларда номзодини қўйган, аммо ҳеч қаерда депутат лавозимини эгалламаганлар) ва уруш иштирокчилари депутатликка номзодлар сифатида кўрсатилмоқда, дея хабар берган «Важние истории» ва Conflict Intelligence Team тадқиқот гуруҳи.

Полтавадаги вайрон бўлган завод

Полтава области Гоголево қишлоғидаги ўсимлик мойи ишлаб чиқариладиган заводдаги қутқарувчи ва ўт ўчирувчилар, завод 28 августга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилди. Украина ИИВнинг сўнгги маълумотларига кўра, уч киши ҳалок бўлиб, беш киши жабрланган, бир киши бедарак йўқолган.
Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермакнинг Telegram-канали / Reuters

Фронт бўйидаги Авдийивка шаҳри ҳаёти — у оккупация остидаги Донецкка йўлдош шаҳарлардан бири

«Оқ фаришталар» махсус бўлинмаси вакиллари бўлган полициячилар Володимир ва Дмитро Авдийивкада яшовчи кишилардан бири билан ўз жонига қасд қилган кекса ёшли киши жасадини олиб кетишмоқда. Маҳаллий полицияга кўра, бу Авдийивкада сўнгги икки ҳафта ичида иккинчи шу каби ҳолат бўлди. «Оқ фаришталар» — ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидаги тинч аҳоли вакилларига инсонпарварлик ёрдамлари етказиб бериш, бу ҳудудлардан тинч аҳоли вакиллари, шунингдек ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб чиқиш билан шуғулланувчи полициячилар экипажи ҳисобланади.
Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA
Авдийивкадаги турар жой биноларидан бири деворида шикастланган фреска. У бу ерда 2001 йилда «Мураллар аллеяси» лойиҳаси доирасида пайдо бўлган — ўшанда украин рассомлари бир қанча кўп қаватли бинолар фасадларида ўз ишларини қолдиришган.
Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA
Авдийивкада яшовчи 77 ёшли Виктор Ворворкин маҳаллий аҳоли «енгилмас пункт» ташкил этган уйда. Уй деворида бу пунктда муҳайё қилинган шароитлар келтириб ўтилган, масалан, душ, кир ювиш машинаси ва интернет. Фронт чизиғи яқинлиги ва 2022 йил баҳорида эвакуация эълон қилинганига қарамай, шаҳарда 1600 нафар атрофида маҳаллий аҳоли вакиллари қолган, уларга кўнгиллилар ва маҳаллий маъмурият ёрдам бериб келмоқда. Бир неча дўкон ишлашда давом этмоқда. Урушга қадар Авдийивкада 25 минг киши яшаган.
Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA
Авдийивкалик киши «енгилмас пункт»да
Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA
Авдийивкада вайрон бўлган уйлардан бири. Деворлар қулаши оқибатида квартиралардаги хоналар очилиб қолган
Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA
Турар жой биноларидан бирининг деворида «Авдийивка — бу Украина» ёзуви
Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA

Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар

Мариуполдаги ўлкашунослик музейи вайроналари

Мариупол ўлкашунослик музейининг отишмалар вақтида шикастланган фасади. Музей 1920 йилда очилган, унинг коллекциясида Азов соҳилининг турли даврларга мансуб бўлган эллик уч мингдан ортиқ артефакт мавжуд эди. Экспонатлар тўртта бўлимда намойиш этилган: «Табиат», «Советлар давригача бўлган тарих», «Совет тарихи» ва «Бугунги кун»
Alexandr Suhov / Sputnik / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Кенг кўламли босқин ва Мариупол учун жанглар бошлангач, музей биноси жиддий шикастланади. Украин нашрлари ёзишича, экспозицияларнинг бир қисми ёниб кетган, кўплаб экспонатлар россиялик ҳарбийлар ва Кремл томонидан тайинланган маъмурият вакиллари томонидан ўғирлаб кетилган
Alexandr Suhov / Sputnik / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Россиянинг «Таганрогская правда» нашри ёзишича, йўқолган экспонатлар орасида — Екатерина II Азов денгизи соҳилига кўчиб келган греклар учун берган ёрлиқ, XVIII асрда яшаган, аввалига Константинопол епископи, кейин Рус православ черкови епископи бўлган, 2017 йилда черков томонидан муқаддас деб эълон қилиниб, авлиёлар қаторига қўшилган митрополит Игнатийнинг креслоси ҳам бор.
Alexandr Suhov / Sputnik / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Музей директори Раиса Божко «Таганрогская правда» нашрига айтиб беришича, шаҳарда жанглар бошланганидан кейин Мариуполдаги музейлар узоқ вақт «қўриқчисиз қолган» (унинг ўзи оккупация остидаги шаҳарга 2022 йил июнида қайтиб келган): «Бу ерга бемалол кириб, бирор нарсани олиб чиқиб кетиш мумкин эди». Унинг сўзларига кўра, Иван Айвазовский, Архип Куинжининг ишлари ва умумий қиймати бир ярим миллион долларга баҳоланадиган бошқа тарихий артефактлар омон қолган. Омон қолган экспонатларни музей ходимлари янги бинога олиб ўтишган, айни вақтда Россия тарих жамияти вайрон бўлган корпусни қайта тиклаш ишларини олиб бормоқда.
Alexandr Suhov / Sputnik / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA

 Москвада Пригожинни хотирлаш учун ўрнатилган стихияли мемориал

Москва марказидаги Варварка кўчасида Евгений Пригожин учун ўрнатилган ёдгорлик. «Вагнер» ХҲК асосчисига тегишли самолёт 23 август куни кечқурун Твер областида қулаб тушганди. Ҳалокат сабаби ҳозирча расман аниқ эмас. 27 август куни РФ тергов қўмитаси Пригожин ҳалок бўлганини тасдиқлади. 28 август куни Петербургдаги Серафимов қабристонига киришда металл изловчи қурилмалар ўрнатилди — бу Пригожин ва авиаҳалокатда ҳалок бўлган бошқа вагнерчиларни шу ерга дафн этиш режалаштирилаётганидан дарак бериши мумкин.
Максим Шипенков / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид