Жаҳон | 14:55 / 30.08.2023
24884
5 дақиқада ўқилади

Киевда машҳур учувчининг, Петербургда Пригожиннинг дафн маросими. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 552-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Дронлар Псков аэропортига (Россия ва Украина чегарасидан 700 километр масофада) ҳужум қилди. Йирик ёнғин келиб чиққан, камида тўртта Ил-76 самолёти жиддий шикастланган — катта эҳтимол билан, аэропорт ҳудудидаги ёнилғи қуйиш комплекси ёниб кетган.
  • Санкт-Петербургдаги Порохов қабристонида Евгений Пригожинни махфий равишда ва ҳарбий таомилларсиз кўмишди.
  • Украин ҳарбийлари Брянск областидаги Климово посёлкасини ўққа тутди. Губернатор Александр Богомазга кўра, ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
  • РФ мудофаа вазирлиги илк бор Қора денгизда украинларнинг кемаларга қарши «Нептун» ракетаси тутиб қолингани ҳақида хабар берди. Украинлар 2022 йил апрелида айнан шундай ракеталар билан «Москва» крейсерини чўктириб юборишганди. Вазирлик ҳеч қандай тафсилотларни келтирмаган. Айни вақтда бу маълумотни мустақил манбалар орқали текширишнинг имкони йўқ.
  • Россия мудофаа вазирлиги Белгород ва Тула областларида ҳам дронлар ҳужуми қайтарилгани ҳақида хабар берган.
  • Дронлар ҳужуми фонида Москва областида кичик авиация парвозлари қоидалари ўзгартирилди. Аҳоли самолётларни дронлар сифатида қабул қилган ва фавқулодда хизматларга шикоят қилган.

Кун кадри. Киевда украиналик учувчининг дафн маросими 

Қирувчи самолёт учувчиси, «Жус» лақабли Андрей Пилшчиков билан хайрлашув маросими, у 25 август куни Житомир областида авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлганди. Жанговар топшириқни бажариш вақтида украинларнинг L-39 русумли иккита самолёти тўқнашиб кетган. Капитан Пилшчиковдан ташқари, яна икки пилот — майорлар Вячеслав Минка ва Сергей Проказин ҳалок бўлишган. Пилшчиков босқиннинг илк кунлариданоқ Киев мудофаасида қатнашган, уруш мобайнида Ғарб давлатларини Украинага F-16 ва илғор ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари беришга чақириб келарди, шунинг учун уни «украин авиацияси овози» деб аташарди.
Oleg Pereverzev / Global Images Ukraine / Getty Images

Донецк областидаги украин дронлари

Украина ҚК 24-бригадаси ҳарбийси оккупация остидаги Донецк шаҳридан 70 километр масофадаги Дружковка қишлоғи яқинида FPV-дрон учиришга тайёрланмоқда. FPV-дронлар (First Person View) — камера билан жиҳозланган ва реал вақт режимида видеони узатувчи пилотсиз учиш аппарати ҳисобланади.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик жангчи дрон юборадиган видеони қабул қилувчи ретрансляторни штативга ўрнатмоқда
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин дрони парвозда
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Дрон бошқараётган украиналик аскар
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Игор Стрелков Москва судида 

ФСБнинг собиқ офицери, 2014 йилда «ДХР» қўшинларини бошқарган Игор Стрелков (Гиркин) 21 июл куни Москвада ҳибсга олинганди. Уни ижтимоий тармоқлардаги икки пости учун экстремизмда айблашган: аннексия қилинган Қрим ва россиялик ҳарбийларга тўловлар ҳақидаги постлар. У айбига иқрор бўлмаган. Адвокат Гаджи Алиев 19 август куни тергов изоляторида Стрелковнинг саломатлиги ҳолати ёмонлашганини хабар қилди: унинг сурункали касалликлари кучайган, қўли ишламай қолган, нафас олишида муаммолар пайдо бўлган.

Евгений Пригожиннинг дафн маросими

29 август куни Петербургдаги Порохов қабристонида 23 август куни авиаҳалокат оқибатида вафот этган Евгений Пригожиннинг дафн маросими ўтказилди. Маросимда фақат «Вагнер» ХҲК асосчисининг қариндошлари ва яқинлари қатнашди. Пригожинни Россия Қаҳрамони (унга бу унвон 2022 йил июнида берилганди) учун кўзда тутилган ҳарбий тадбирларсиз (ўқ узиш, чест бериш) дафн этишган.

Россия ИИВ ходимлари Евгений Пригожиннинг дафн маросими вақтида Порохов қабристонида. Ўнгдаги полициячи — дрон овловчи милтиқ кўтариб олган. Қабристонга киришда металл изловчи детекторлар ўрнатилган, атрофни полициячилар, Росгвардия ходимлари, кинолог ва сапёрлар қўриқлашган.
Ольга Мальцева / AFP / Scanpix / LETA
Порохов қабристони ҳудудидаги росгвардиячи
Олга Малцева / AFP / Scanpix / LETA
Евгений Пригожиннинг қабри
Олга Малцева / AFP / Scanpix / LETA
Олга Малцева / AFP / Scanpix / LETA
Олга Малцева / AFP / Scanpix / LETA

Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар

Мавзуга оид