Жаҳон | 16:00 / 31.08.2023
18802
5 дақиқада ўқилади

Киевга тунги ҳужум ва фронтбўйидан эвакуация. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 553-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Киев баҳордан буён илк бор кучли ҳужумга учради. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 20 ракета ва дронларни уриб туширди, деб хабар берган Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко. Икки киши ҳалок бўлган. 
  • Брянскда ва оккупация остидаги Қримда (Феодосия ҳудудида) 30 август куни кечқурун бир неча портлашлар амалга оширилди. Россия ҳукумати Брянскда уч дрон, Қримда эса — ракета уриб туширилганини маълум қилган.
  • РФ мудофаа вазирлиги украин дронларининг Россиянинг марказий қисмига уюштирилган ёппа ҳужуми қайтарилганини маълум қилган.
  • Дронлар Псков аэропортига ҳам ҳужум қилган. Украина разведкаси тўрт самолёт йўқ қилингани, яна иккитаси шикастлангани ҳақида хабар берган.
  • Россиялик ҳарбийлар авиация кучлари бир кун ичида Украина қуролли кучларининг денгиз дронларига уч бор ҳужум қилгани ҳақида хабар қилган. Украина ҳарбийлари «фейклар»га ишонмасликка чақирган.
  • Европа иттифоқининг хорижий ишлар бўйича олий комиссари Жозеп Боррел ЕИ давлатлари мудофаа вазирларига 2023 йил охиригача 30 минг эмас, балки 40 минг украин ҳарбийсини ўқитишни таклиф қилди.

Россия бўйлаб ва оккупация қилинган ҳудудларга дронлар ҳужуми

Псков области губернатори Михаил Ведерников томонидан олинган суратда ҳудуд маркази бўлган шу номли шаҳар устида тутун устуни кўтарилганини кўриш мумкин — унинг сўзларига кўра, 30 августга ўтар кечаси РФ мудофаа вазирлиги маҳаллий аэропортга уюштирилган дронлар ҳужуми қайтарилган. Кейинроқ ТАСС агентлиги Ил-76 русумли тўрт самолёт шикастлангани, Псков области ҳаво кенглиги вақтинча ёпилгани ҳақида маълум қилди.
Псков области губернатори / EPA / Scanpix / LETA
Псков аэропортидаги ўт ўчирувчилар. Ҳужум вақтида жабрланганлар бўлмаган
Губернатор Псковской области / EPA / Scanpix / LETA
Запорижжя областининг оккупация остидаги қисмида жойлашган Каменка-Днепровская шаҳрида жойлашган таълим бошқармаси биносига дрон зарбаси оқибатлари. Бир киши жароҳатланган. Украин ҳарбийлари бу ерда сайлов участкасини нишонга олганди
Херсон областининг оккупация остидаги Нова Каховка шаҳрида «Единая Россия» партиясининг жамоат қабулхонаси жойлашган бинога дрон ҳужуми оқибатида дераза ойналари синиб кетган

Москва областида маскировка тўрлари тайёрланиши

Жуковскийда яшовчилар қарийб бир йилдан буён, 2022 йил октябридан бери Украинага кенг кўламли босқинда қатнашаётган россиялик ҳарбийлар учун зарур буюмлар тайёрлаш билан шуғулланиб келади. Фото улардан бири маскировка тўри тўқиётгани акс этган. Кўнгиллилар махсус либослар ва аскарлар учун зарур бўлган бошқа буюмлар ҳам тайёрлашади.
Наталия Колесникова / AFP / Scanpix / LETA

 Белгороддаги мактабда янги ўқув йили олдидан деразаларга зирҳли плёнка ёпиштириб чиқилмоқда

«Луч» таълим марказида, Белгороднинг чегарага яқин жойлашган бошқа мактаб ва болалар боғчаларида бўлгани каби дераза ва ойналарга зирҳли плёнкалар ёпиштирилмоқда. Бу ишлар 1 сентябрга қадар тугалланиши мўлжалланган
Anton Vergun / Sputnik / imago images / Scanpix / LETA

Киев ўққа тутилиши

 

Россияликларнинг 30 августга ўтар кечаси Киев бўйлаб йўллаган дрон ва ракета зарбалари вақтида кўтарилган тутун. «Киев баҳордан буён бундай кучли ҳужумни бошдан кечирмаганди», — дейилган шаҳар ҳарбий маъмурияти хабарида
Vladyslav Sodel / Reuters / Scanpix / LETA

 

Россияликларнинг Киев бўйлаб ракета зарбаси оқибатларига қарши курашаётган ўт ўчирувчилар. Киев шаҳри ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попкога кўра, 30 августга ўтар кечаси амалга оширилган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, бир киши яраланган.
Vadym Sarakhan / EPA / Scanpix / LETA
Киевга ҳужум вақтида уриб туширилган россияликлар ракетаси қолдиғи
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Киевда Россиянинг ракета зарбасидан шикастланган уй аҳолиси вакиллари
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Россия Киевни ўққа тутиши оқибатида кўплаб уйлар ва дўконлар шикастланган. Кейинги куни шаҳар аҳолиси кўчаларни тозалашга чиқди.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Купянск атрофидан эвакуация

Харкив областида Россия босқинининг илк кунларидаёқ эгаллаб олинган Купянск шаҳри 2022 йил сентябрида озод этилганди. Аммо шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудлар мунтазам равишда ўққа тутиб келинади. Шу туфайли урушга қадар 30 мингга яқин киши яшаган Купянскда қолган аҳолини эвакуация қилишга ҳаракат қилинмоқда. Аммо кекса ёшли аҳолининг аксар қисми ўз уйларини тарк этишдан бош тортган
Svet Jacqueline / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Мавзуга оид