Ўзбекистон | 13:26 / 31.08.2023
6336
2 дақиқада ўқилади

«Ўзсувтаъминот» акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш вазирлигига ўтказилди

Қурилиш вазирлиги фаолиятини ривожлантириш жамғармаси ва Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ривожлантириш жамғармаси бирлаштирилиб, ягона жамғармага айлантирилди. 

“Ўзсувтаъминот”, “Ўзоғирсаноатлойиҳа” ва “ТошуйжойЛИТИ” АЖ акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўтказилди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди.

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонига мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятининг 8 та устувор йўналиши белгилаб берилди.

Шунингдек, вазирлик тизимидаги ташкилотларни қайта ташкил қилиш дастури ҳам тасдиқланди. 

Унга кўра, Қурилиш вазирлиги фаолиятини ривожлантириш жамғармаси ва Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ривожлантириш жамғармаси бирлаштирилиб, ягона жамғармага айлантирилди. 

“Ўзсувтаъминот”, “Ўзоғирсаноатлойиҳа” ва “ТошуйжойЛИТИ” АЖ акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўтказилди.

Архитектура, лойиҳа фаолияти ва қурилиш назорати мутахассисларини 10 та фаолият йўналиши бўйича сертификатлаш тизими жорий қилинмоқда.

Мавзуга оид