Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ходимларни «Очиқ бюджет» учун овоз тўплашга мажбурлаган раҳбарлар жавобгарликка тортилади
Бу борада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексида жазо чоралари кўзда тутилган.
Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбарлари томонидан ходимларни овоз йиғишга мажбурланиши тақиқланади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги эслатди.
«Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг 6-бандига биноан, ходимларни овоз тўплашга мажбурлаш - мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади», дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат тақиқланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ, мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади, худди шу ҳаракат такроран ёки вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса, Жиноят кодексининг 148²-моддасига кўра жиноий жавобгарлик белгиланган.
«Очиқ бюджет» лойиҳалари учун овоз бериш жараёни 2023 йил 26 августдан бошланди ва 15 сентябрга қадар давом этади.
Мавзуга оид
20:07 / 18.03.2025
Пахтачида ТТБ бошлиғи ходимларини овоз йиғишга мажбурлаяпти. У 200 та моноблок ва 50 та принтерни нима қилмоқчи?
13:31 / 18.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади
11:20 / 14.03.2025
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
19:00 / 24.10.2024