Спорт | 16:31 / 01.09.2023
19816
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоасининг АҚШ ва Мексикага қарши таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий жамоаси сентябрь ойидаги ФИФА кунларида АҚШ ва Мексикага қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Фото: ЎФА

Бош мураббий Сречко Катанец томонидан мазкур ўйинларга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати эълон қилинди. Таркибдан Элдор Шомуродов ва яна бир қатор ўзбекистонлик легионерлар ҳам жой олган. «Ланс» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов олимпия жамоасига жалб этилгани сабабли миллий жамоадан ўрин олмаган.

Ўзбекистон миллий жамоасининг АҚШдаги йиғин учун чақирилган ўйинчилари рўйхати:

Маълумот учун, вакилларимиз 4 сентябрь куни йиғинга киришади. Унгача клублар миқёсида ўтказиладиган учрашувларда футболчиларнинг ҳолати кузатиб борилади.

Ўзбекистон миллий жамоасининг сентябрь ойидаги ўйинлари тақвими:

9 сентябрь
АҚШ - Ўзбекистон

«Сити Парк» стадиони. Сент-Луис

12 сентябрь
Ўзбекистон - Мексика 

«Мерседес-Бенз» стадиони. Атланта.

Мавзуга оид