Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бензинсиз 121-200 км: BYD Seal гибрид седани сотуви 6 сентябрдан бошланади
Автомобилнинг нархи 24 минг доллардан бошланади.
BYD Seal DM-i гибрид седани расман 6 сентябрдан Хитой бозорида сотувга чиқади. Ўрта ҳажмли янги авлод гибрид седани комплектациясига қараб 24 мингдан 34 минг долларгача баҳоланмоқда.
Автомобиль 6 та комплектацияда харидорларга таклиф этилади. 5 та комплектацияда 121 км масофани фақат электрда босиб ўтиш мумкин. Топ версияда бу кўрсаткич 200 километрни ташкил қилади. Автомобиль 100 км тезликка чиқиши учун 7,9 сония кифоя қилади. 100 км масофага бензин сарфи эса ўртача 3,9 литрни ташкил қилади.

Seal DM-i ҳажми шундай: 4980 х 1890 х 1495 мм, ғилдираклар базаси 2900 мм. Гибрид версия Seal электромобилидан 180 мм узунроқ, 15 мм энлироқ, 35 мм баландроқ.
Автомобиль Qualcomm 7325 платформаси ва DiLink 5.0 операцион тизими билан жиҳозланган. Седан 15,6 дюймли мультимедиани бошқариш экранига эга. Шунингдек, проекцион дисплей ҳам ўрнатилган. Маълумотлар панели учун 10,25 дюймли экран жавоб беради. Аудиотизим Dynaudio компанияси томонидан яратилган.