Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
СамДУнинг Каттақўрғон филиали биносида плита қулади
ОТМ маъмуриятининг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳодисада уч нафар қиз жароҳат олган.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали биносида плита қулаб тушгани ва талабаларни босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳодиса мажлислар залида йиғилиш ўтказилаётган пайтда содир бўлган.
Kun.uz мухбирининг университет маъмуриятига таяниб маълум қилишича, уч нафар талаба қиз жароҳатланган.
Ҳукумат қарорига кўра, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилган. Минг ўринга мўлжалланган бу бино 2022 йилда мукаммал таъмирланган.
Маълумот учун, Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали 2021 йилда ташкил этилиб, ўша йили 11 та таълим йўналиши бўйича 703 нафар талаба қабул қилинган.
UPD. Telegram'даги каналлар ва айрим ОАВда Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг расмий муносабати экани айтилган маълумот тарқалди. Бу маълумот ҳозирда ҳокимлик расмий сайти ва Telegram-каналида учрамайди. Тарқалган маълумотда фаоллар зали шифтидаги бетон плита номаълум сабабларга кўра жойидан силжиб пастга тушгани, плита тушган жойда талабалар бўлмагани сабабли ҳеч кимга жиддий зарар етмагани, фақат залнинг биринчи қаторида ўтирган икки нафар 1-босқич талабалари енгил жароҳат олгани ва айни дамда шаҳар тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025