Спорт | 21:04 / 04.09.2023
21134
1 дақиқада ўқилади
«Севиля» Рамос қайтганини эълон қилди
Серхио Рамос Ла Лигага қайтди.
«Севиля» клуби расмий сайти испаниялик 37 ёшли ҳимоячи 18 йилдан кейин эркин агент сифатида жамоага қайтганини эълон қилди.
Рамос ёзда «ПСЖ»ни тарк этгач, ҳозирга қадар эркин агент саналарди. У Туркия клублари ва «Ал-Иттиҳод» билан музокара олиб борган бўлса-да, якунда собиқ клуби саналмиш «Севиля»га қайтишга қарор қилган.
У 2005 йилда «Севиля»дан «Реал» сафига ўтган эди.